И. Байджанов - Маънавият сарчашмаси. Услубий қўлланма Страница 2
- Категория: Документальные книги / Публицистика
- Автор: И. Байджанов
- Год выпуска: неизвестен
- ISBN: нет данных
- Издательство: -
- Страниц: 2
- Добавлено: 2019-02-20 10:40:47
И. Байджанов - Маънавият сарчашмаси. Услубий қўлланма краткое содержание
Прочтите описание перед тем, как прочитать онлайн книгу «И. Байджанов - Маънавият сарчашмаси. Услубий қўлланма» бесплатно полную версию:Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида ўрта махсус касб-ҳунар мутахассисларининг 2004 йил январ ойида ўтказилган маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарларининг ўқув машғулотлари кўрик кенгаши тафсилотлари.
И. Байджанов - Маънавият сарчашмаси. Услубий қўлланма читать онлайн бесплатно
Коллежимизда мехнат қилаётган хар бир мутахассис муаллим ўз олдига «Таълим амалиётида қандай иш шакллари ва услубларидан воз кечдик ва уларнинг ўрнига қандай янгиларини қўлладик?», «Нималарни қандай қилиб такомиллаштириб боряпмиз?», «Нималарни янгилик сифатида ўз иш фаолиятимизда қўллаяпмиз?», «Мен ўз маънавиятимни бойитиб, дунёқарашимни кенгайтириб бориш учун қандай изланишлар олиб боряпман?» каби саволларни кўндаланг қўйиб, уларга ижобий жавоб бериш иқтидорига эга бўлишга харакат қиладиар. Бу борада маълум ютуқларга эришаётганимиз навбатдаги ўқув семинарида ҳам эътироф этилди.
Хар қандай ижтимоий-сиёсий тузумда ҳам маънавий-мафкуравий ишлар давлат ва жамият фаолиятининг энг муҳим масалаларидан бири бўлиб келган. Муҳтарам Президентимиз ўзларининг нутқларида, асарларида такрор ва такрор таъкидлаганларидай, маънавий-мафкуравий ишларда изчиллик бўлмаса, иш сусайтирилса, лоқайдлик қилинса, жамият аъзолари онгида бўшлиқ пайдо бўлса бу умумий тараққиётимизга жиддий таъсир ўтказади. Демак, ёшлар онгига миллий истиқлол мафкурасини чуқур сингдиришимиз лозим. Мустақил фикрлайдиган, қаерда ва қайси касбда ишласа ҳам ота-она, устозлар ишончи оқлайдиган, элим деб, юртим деб ёниб яшашга қодир баркамол авлод ётказиб бериш энг муҳим вазифа. Бунинг учун ўқувчилар оддий хулқ-атвор қоидалари, мактаб, ўқув юрти худудида юриш-туриш, билим олиш, мехнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, компьютер ва бошқа замонавий техник ускуналардан фойдаланиш қоидаларини чуқур билишлари керак. Биз бу қоидалар ҳақида алоҳида стендлар ташкил қилиб, кўзга кўринарли жойларга илиб қўйганмиз.
Маънавий—маърифий ишларнинг изчил йўлга қўйилганлиги коллеж ташқарисида ҳам, ичкарисида ҳам ёққол кўзга ташланади. Давлатимиз рамзлари, юртбошимиз ҳаёти ва фаолияти, Ўзбекистонимизда истиқлол йилларида амалга оширилган улуғвор ишлар хақида хикоя қилувчи рангли, суратлар, маълумотлар, улуғ алломаларимизнинг илм, касб- хунар, инсоний фазилатлар хақида билдирган доно, ҳикматли сўзлари ёзилган папкалар, даъваткор шиорлар, кўргазмалар мавжуд. Булар коллежимизнинг ички ва ташқи кўринишига нафақат файз, чирой бағишлаб, балки устозу ўқувчиларга битмас-туганмас маънавий озуқа, мадад, рағбат, илҳом бағишловчи манба бўлиб хизмат қилаётганлиги ўз- ўзидан аён бўлиб турибди. Негаки, кўргазмали воситалар таълим тарбия самарадорлигини оширувчи синалган, ишончли ва таъсирчан манба ҳисобланади.
Маънавий-маърифий ишлар амалий жиҳатдан бошқа кўринишларда ҳам намоён бўлаётир. Редакцион ижодий гурух томонидан чиқарилаётган «Меъмор» газетаси саҳифаларида коллеж ҳаёти тўлақонли акс эттирилмоқда.
«Зодчий» кичик корхонаси билан ҳамкорликда юзга яқин юксак эстетик дид билан безатилган рангли плакатлар чиқарилди. «Соғлом авлод дастури», И.А.Каримовнинг Олий Мажлиснинг II- чақириқ биринчи сессиясида сўзлаган маърузаси асосида «Озод ва обод, эркин ва фаравон ҳаёт – пировард мақсадимиз», «Миллий истиқлол ғояси», «Давлат ва ҳуқуқ асослари», «Ўзбекистон келажаги буюк давлат», «Она ва бола Давлат дастури», Ўзбекистон харитаси фонида истиқлол йилларида эришилган ютуқлар тўғрисида, таълим стандартлари, синф раҳбари вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш бўйича, Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига оид, амалиёт ўқувига оид Низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг ўрта махсус касб- хунар тизимига оид қатор қарорлари ифодаланган ва яна бошқа ўнлаб даврталаб, ҳаётий мавзудаги рангли плакатлар коллеж хоналарининг кўзга кўринарли жойларига илиб қўйилган. Ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам уларни мунтазам равишда кўриб- кузатиб кўнгилларига жо қилиб олганлар. Бундай плакатларни вилоятимиздаги бошқа ўқув юртлари ҳам харид қилишмоқда.
Мустақиллик йилларида жамоамиз ижодкор муаллимлари томонидан ўндан ошиқ илмий- маърифий китоблар, ўқув қўлланмалари нашрдан чиқди. «Маънавият ва маърифат», «Миллий истиқлол ғояси» хоналари, «Ҳуқуқий маърифат маркази» ишлаб турибди.
«Маънавият асослари», «Миллий истиқлол ғояси», «Ўзбекистон Конституциясини ўрганиш» курслари таълим тизимида алоҳида фан сифатида ўргатилмоқда. Бу фанларни чуқур ўрганиб, ўз таффакури ва дунёқарашини бойитган ўқувчилар эса ўз қадр-қиммати, хақ- ҳуқуқини яхши англаб, истиқлол берган буюк неъмат-Ватан мустақиллигини мустахкамлашга қодир инсонлар бўлиб етишадилар.
Конец ознакомительного фрагмента.
Жалоба
Напишите нам, и мы в срочном порядке примем меры.